Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрон вакили “Германия гўзали” танловида ғолиб чиқди

Эрон вакили “Германия гўзали” танловида ғолиб чиқди

Берлинда яшовчи 39 ёшли эронлик архитектор Апаме Шёнауэр (Apameh Schönauer) 24 февраль куни Баден-Вюртемберг федерал штатининг Руст шаҳрида ўтказилган “Германия гўзали” танловида ғолиб чиқди. Бу ҳақда dw.com ёзган.

Теҳронда туғилган, лекин 6 ёшидан бери Германияда истиқомат қилувчи Шёнауэр миграция тарихига эга ёш аёлларни қўллаб-қувватлашга интилади. Танлов давомида икки фарзанднинг онаси Эрондаги вазиятга эътибор қаратиб, аёллар ҳуқуқлари учун курашга содиқлигини қайта-қайта таъкидлади.

“Германия гўзали” танлови ғолиби Female Leader мукофотини қўлга киритди ва 25 000 евро миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди.

Ташкилотчиларга кўра, танловга 15 минг нафар аёл ариза топширган. Финалда Шёнауэр 8 нафар рақибини ортда қолдирди.

Финалнинг энг кекса иштирокчиси гамбурглик 42 ёшли Миньон Коволлик бўлди.

Кейинги йилларда "Германия гўзали" танлови ўз концепциясини ўзгартирди. Илгари иштирокчилар подиумда бикинида юришлари керак эди. 2019 йилдан бошлаб аёлларнинг шахсий фазилатлари баҳолана бошлади. Ғолиб энди тож киймайди, лекин елкасига лента қўйилади.

Киритилди: 00:44 27.02.2024. Ўқилди: 2935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!