Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишувни тўрт босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда — Al Hadath

Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишувни тўрт босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда — Al Hadath

Телеканал манбаларига кўра, режа қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши мумкин:

— Биринчи босқичда томонлар амалдаги ўт очишни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлашлари, тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлардан воз кечишлари ва минтақада янги фронтлар очилишига йўл қўймасликлари керак;

— Иккинчи босқич Ҳўрмуз бўғози ва денгиз хавфсизлигига бағишланади. Бунда блокадани бекор қилиш ҳамда кемалар қатнови ва энергия қувурлари хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган;

— Учинчи босқич Эронга қарши санкцияларни қисман юмшатишни ва Теҳроннинг хориждаги активлари бир қисмини музлатишдан чиқаришни назарда тутади;

— Тўртинчи босқичда томонлар Эроннинг ядровий дастурини, жумладан, уранни бойитиш даражаси ва халқаро назорат механизмларини муҳокама қилиш ниятида.

Киритилди: Бугун 08:17. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!