Al Hadath телеканали манбаларига кўра, режа қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши мумкин:
— Биринчи босқичда томонлар амалдаги ўт очишни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлашлари, тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлардан воз кечишлари ва минтақада янги фронтлар очилишига йўл қўймасликлари керак;
— Иккинчи босқич Ҳўрмуз бўғози ва денгиз хавфсизлигига бағишланади. Бунда блокадани бекор қилиш ҳамда кемалар қатнови ва энергия қувурлари хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган;
— Учинчи босқич Эронга қарши санкцияларни қисман юмшатишни ва Теҳроннинг хориждаги активлари бир қисмини музлатишдан чиқаришни назарда тутади;
— Тўртинчи босқичда томонлар Эроннинг ядровий дастурини, жумладан, уранни бойитиш даражаси ва халқаро назорат механизмларини муҳокама қилиш ниятида.