Англашув меморандуми имзоланганидан сўнг, Теҳрон ва Вашингтон қолган баҳсли масалалар бўйича 2 ой давомида музокаралар олиб боради.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий маълум қилди.
«Расмий имзолаш маросими жума куни бўлиб ўтади ва икки делегация раҳбарлари келгуси музокаралар қадамларини белгилаб олиш учун учрашадилар. Ўша вақтгача Америка томонининг урушга чек қўйиш, блокадани бекор қилиш ва активларни музлатишдан бўшатиш бўйича мажбуриятлари синовдан ўтказилади», — деди у.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари музокаралар фақатгина АҚШ шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажарган тақдирдагина бошланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, эронлик дипломат меморандум матни имзоланганидан кейин кенг жамоатчилик учун эълон қилинишини қайд этди.