Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этади

Эрон Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Эроннинг етакчи компанияларидан бири - Golrang Pharmaceutical Investment Co компанияси бош директори Қосим Али Ошофте бошчилигидаги делегациянинг мамлакатга ташрифи ташкил этилди.

Ташриф доирасида Қосим Али Ошофте Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бобоев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Бекобод шаҳрида фармацевтика фаолиятини ривожлантириш орқали дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Мулоқот чоғида Эрон томони билан аниқ лойиҳалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари ва шартлари устидан иш олиб бориш мақсадида ҳамкорликка эришилди ва кейинги қадамлар белгиланди.

Киритилди: 11:03 21.01.2025. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!