Эрон ўз аҳолисининг аксарияти учун интернетни бутунлай ўчириб қўйишга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
"Глобал интернетдан фойдаланиш фақат амалдорлар ва махсус текширувдан ўтган фуқаролар учун имтиёзга айланади, қолганларга эса давлат томонидан тўлиқ назорат қилинадиган миллий тармоқдан фойдаланиш имкони берилади", дея ёзмоқда нашр.
Эронда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида 10 кундан ортиқ вақтдан бери мамлакат тарихидаги энг йирик алоқа узилиши давом этмоқда.