Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон уруши америкаликларга 65 миллиард долларлик қўшимча ёқилғи харажатига тушди

Эрон уруши америкаликларга 65 миллиард долларлик қўшимча ёқилғи харажатига тушди

Браун университети маълумотларига кўра, Эрон билан уруш бошланганидан бери АҚШ аҳолиси бензин учун қўшимча 65 миллиард доллар сарфлаган.

Америка Автомобиль ассоциацияси маълумотларида урушдан олдин бензиннинг ўртача нархи бир галлон учун 2,98 доллар бўлгани, ҳозир эса 4,47 долларга етгани кўрсатилган.

Штатлар ўртасида ҳам нархлар кескин фарқ қилмоқда. Индианада бир галлон бензин ўртача 3,88 доллар бўлса, Калифорнияда бу кўрсаткич 6,37 долларга етган.

Ёқилғи нархининг ошиши дизелга ҳам таъсир кўрсатиб, ташиш харажатларини ва натижада кундалик товарлар нархини оширмоқда.

Браун университети тадқиқотига кўра, урушнинг иқтисодий таъсири фақат ҳарбий харажатлар билан чекланмай, америкалик хонадонларнинг кундалик харажатларига ҳам сезиларли босим ўтказмоқда.

Киритилди: 18:41 30.09.2026. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!