Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон университетида ўзбек тили ўқитилади

Эрон университетида ўзбек тили ўқитилади

Тошкент давлат шарқшунослик университети 21 октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишлаб Эроннинг етакчи университетларидан бири Аллома Таботабоий олийгоҳида ўзбек тили курсларини йўлга қўймоқда.
Мазкур курс “Турк тили ва адабиёти” кафедраси талабалари учун мўлжалланган. Ўқув курси лексик, грамматик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган материалларни ўз ичига олиб, улар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий ҳаётини акс эттирувчи матнлардан иборат бўлади.

Шарқшунослик университети ходимларининг маълум қилишича, машғулотлар 28 октябрдан бошланади ва онлайн тарзда ўтказилади.
Бу жорий йил ҳисобидан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг хорижда ўзбек тилини ўқитиш бўйича иккинчи тажрибаси. Биринчиси Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети шарқшунослик талабалари учун ташкил этилган эди.

Киритилди: 14:00 18.10.2021. Ўқилди: 2606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!