АҚШ президенти Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Вашингтон ва Теҳрон амалдаги сулҳ муддати тугагунига қадар келишув тузиши мумкин. Аммо сулҳ муддатини узайтириш кераклигига ишончим комил эмас;
◾️ Эрон биз билан келишувга эришиш учун илгари қилмаган ишларни бажаришга тайёр;
◾️ Агар Эрон билан келишувга эришилмаса, жанговар ҳаракатлар қайта бошланади;
◾️ Исроил ва Ливан раҳбарлари бир ёки икки ҳафтадан сўнг Вашингтонда тинчлик музокараларини ўтказади.
Шунингдек, Трамп Украина ва Россия ўзаро урушни тўхтатиши ва дўстлашишини хоҳлашини айтди.
Аввалроқ, Трамп Эрон 2025 йил ёзида АҚШ томонидан мамлакат ядровий объектларига берилган авиазарбаларда кўмилиб қолган “ядровий чанг”ни топширишга рози бўлганини айтган эди.