Эрон АҚШ билан музокараларни атайлаб чўзиб, президент Дональд Трампнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан олдин сиёсий мавқеини мустаҳкамлашига тўсқинлик қилмоқда.
Бу ҳақда Reutersга Эроннинг юқори лавозимдаги уч амалдори ва вазиятдан хабардор яна бир манба маълум қилган.
Теҳрон Трампга дипломатик ғалабани эълон қилиш имконини бермоқчи эмас. Эрон, шунингдек, АҚШ ва Исроил зарбалари қайта бошланиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда.
Музокаралардаги асосий келишмовчилик — қадамларни қайси тартибда амалга ошириш масаласида.
Вашингтон музокараларни Эроннинг ядровий дастуридан бошлашни талаб қилмоқда. Теҳрон эса аввал ўзининг «етти кунлик режаси» шартлари бажарилишини истамоқда. Улар орасида денгиз блокадасини бекор қилиш, Эрон нефтини экспорт қилишга қўйилган чекловларни юмшатиш, музлатилган активларни очиш ва барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бор.