У атроф-муҳит сиёсий босим воситасига айланмаслиги, шунингдек, қисқа муддатли иқтисодий ва ҳарбий манфаатлар қурбони бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ароғчи Теҳронда бўлиб ўтган «Сукунатдаги ҳарбий жиноят: экоцид» номли халқаро конференцияда нутқ сўзлаган.
Вазирнинг фикрича, экоцид тушунчаси атроф-муҳитга қарши содир этилган ҳарбий жиноятлар доирасидан кенгроқ бўлиб, табиатни йўқ қилиш сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин.
Ароғчи атроф-муҳит инсониятнинг умумий мероси эканини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, табиат давлатлар ўртасидаги рақобат майдонига, сиёсий босим воситасига ёки қисқа муддатли иқтисодий ва ҳарбий манфаатлар қурбонига айланмаслиги лозим.