Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ТИВ: "Биз АҚШ билан имкон қадар тезроқ келишувга эришмоқчимиз"

Эрон ТИВ: "Биз АҚШ билан имкон қадар тезроқ келишувга эришмоқчимиз"

Эрон Қўшма Штатлар билан ядровий келишувга имкон қадар тезроқ эришмоқчи.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи Американинг NPR радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз имкон қадар тезроқ келишувга эришишга тайёрмиз. Бунинг амалга ошиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Биз Женевадаги музокаралар хонасига тўлиқ ҳалоллик ва хайрихоҳлик билан кирамиз ва америкаликлар ҳам ўзаро жавоб қайтариб, ижобий ёндашувни қўллашига умид қиламиз. Агар барча томонларда сиёсий ирода бўлса, менимча, энг қисқа вақт ичида келишувга эришиш мумкин", деди у.

Тахт-Раванчи томонлар қарама-қаршиликдан қочишга умид билдирди: "Умид қиламизки, бу содир бўлмайди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар Эронга қарши ҳужум ёки тажовуз содир этилса, биз мудофаа режаларимизга мувофиқ жавоб берамиз. Шунинг учун ҳамма уруш бошлаш мумкинлигини, аммо уни тугатиш осон эмаслигини тушуниши керак".

Тахт-Раванчи шунингдек, Женевадаги бўлажак музокаралар ўтган ҳафтадаги каби форматда ўтказилишини ва фақат ядровий масалага бағишланишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:08. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!