Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағоий АҚШнинг кемаларга ҳужум қилиш ҳақидаги таҳдидлари ўзини тарихдаги энг йирик супер куч деб атайдиган мамлакатга обрў келтирмаслигини айтди.
У бу ҳақда матбуот анжуманида фикр билдирди.
«Ўзини тарихдаги энг йирик супер куч деб атайдиган мамлакатнинг бундай таҳдидларга мурожаат қилиши, уларнинг ўзи Эроннинг ҳарбий кемаларига қилинган ҳужум деб тан олган воқеага жавобан савдо кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилиши — фахрланадиган ҳолат эмас», — дея Бағоийнинг сўзларини SNN келтирди.
Бағоий, шунингдек, давом этаётган денгиз блокадаси ва иқтисодий уруш шароитида Эрон ўзини ҳимоя қилиш ҳолатида эканини таъкидлади.