Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон терма жамоаси футболчилари ва мураббийи Австралиядан бошпана сўради

Эрон терма жамоаси футболчилари ва мураббийи Австралиядан бошпана сўради

Жамоа сешанба куни меҳмонхонани тарк этиб, ватанга учиш учун аэропортга йўл олиши керак эди, аммо ҳозирги пайтда улар Австралиядан чиқиш имконига эга эмас. CNN спорт журналисти Раха Пурбахшнинг маълум қилишича, эронлик спортчилар ва терма жамоа ходимлари ҳали ҳам Австралияда қолмоқда.

Пурбахшнинг сўзларига кўра, яна икки киши — футболчи ва Эрон терма жамоаси мураббийи ҳам Австралияга бошпана сўраб мурожаат қилган.

Aввалроқ Эрон терма жамоасининг беш нафар футболчиси бошпана сўраган ва Австралия ҳукумати уларга гуманитар визалар берган эди.

Маълумот учун, Эрон терма жамоа аёллар ўртасидаги Осиё кубогидаги ўйинлардан бири олдидан мамлакат мадҳиясини ижро этишдан бош тортди. Бу ҳолатдан сўнг футболчилар Эронда таъқиб қилиниши мумкинлигидан қўрқиб, бошпана сўрашга мажбур бўлди.

Киритилди: Бугун 15:30. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!