Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги тартибсизликлар туфайли Британия, Франция, Италия ва Германия элчиларини чақиртирди, деб хабар бермоқда Fars агентлиги.
"Буюк Британия, Германия, Италия ва Франция элчилари тартибсизликлар иштирокчилари томонидан содир этилган зўравонлик видеоларини шахсан кўриш учун Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди," - дейилади хабарда.