Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумидаги иштирокини ташкилотчилар томонидан бекор қилингани ҳақида изоҳ берди.
Тегишли баёнот Эрон ташқи ишлар вазирининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлаштирилди.
У форум ташкилотчилари ушбу қарорни АҚШ ва Исроилнинг сиёсий босими фонида қабул қилганини таъкидлади. Арағчи бу қарорни икки томонлама стандартларнинг намоён бўлиши деб ҳисоблади ва уни "интеллектуал банкротлик" деб таърифлади.
Шуни таъкидлаш керакки, Арағчининг форумдаги иштирокини бекор қилишидан ташқари, унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этиш таклифи ҳам бекор қилинди. Ушбу қарор ташкилотчилар томонидан Эрондаги норозилик намойишлари қаттиқ бостирилгани фонида қабул қилинди.