Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар учун Уммон пойтахтига ташриф буюрди.
"Эрон ва АҚШ вакиллари Уммондаги билвосита музокараларда фақат ядро дастурини муҳокама қилади", — дея аниқлик киритди Эрон Ташқи ишлар вазири.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳам Уммон Султонлигига етиб келган.
Аббос Ароқчи Уммон ТИВ раҳбарига Теҳроннинг позицияси баён қилинган ҳужжатларни топширди, энди улар АҚШ делегациясига етказилиши кутилмоқда.