Эрон Мажлиси спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф ва ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Қўшма Штатлар билан келишув имзолаш учун Женевага боришади.
Бу ҳақда The New York Times газетаси Эрон расмийларига таяниб хабар берган.
Газета хабарига кўра, 19 июнга режалаштирилган маросимда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Америка томонини ҳимоя қилади.
Таъкидланишича, агар маросим ўтказилса, бу Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги 47 йил ичидаги энг юқори даражадаги алоқа бўлади.