Эрон спорт вазири Аҳмад Донямалий мамлакат терма жамоаси АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш-этмаслиги борасида ўз фикрини билдирди.
"Коррупцияга ботган ҳукумат етакчимизни ўлдирганидан сўнг, Жаҳон чемпионатида иштирок этишимизга имкон берадиган шарт-шароит қолмади. Эронга қарши амалга оширилган шафқатсиз хатти-ҳаракатлар фонида – саккиз ёки тўққиз ой давомида бизни иккита урушга мажбурлашди ва бунинг натижасида минглаб ватандошларимиз ҳалок бўлди – бундай вазиятда бизда иштирок этиш имконияти аниқ мавжуд эмас", — деди Донямалий.
Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.