Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон Россияга дронлар берганини рад этди

Эрон Россияга дронлар берганини рад этди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Каноний Россияга Украинадаги низода фойдаланиш учун дронлар бергани тўғрисидаги хабарни рад этди.

"Эрон Россияга Украинадаги урушда фойдаланиш учун дронлар бергани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб ҳисоблайди ва бу хабарларни тасдиқламайди", - деди Каноний.

Унинг таъкидлашича, Эрон нейтралитетга асосланган сиёсий курсга амал қилади. Канонийнинг сўзларига кўра, Теҳрон Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчилик сиёсий йўл билан ечилиши тарафдори.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Украина қуролли кучларининг юқори мартабали офицерларига таяниб Россия армияси Украина қуролли кучларига Эрон дронлари ёрдамида жиддий зарар етказаётгани ҳақида ёзганди.

Украина қуролли кучларининг 92-механизациялашган бригадаси артиллерия қўмондони, полковник Родион Кулагиннинг сўзларига кўра, россияликлар Эроннинг Shahed-136 дронини қайта бўяб ва «Герань-2» номини бериб, Харкивнинг шимоли-шарқидаги тўқнашувларда оммавий равишда қўлламоқда.

Киритилди: 22:08 03.10.2022. Ўқилди: 2928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!