Эрон расмийлари Шаҳид-Ражаи портида содир бўлган портлашга қўпорувчилик ёки FVP дронлари зарбаси сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Бу ҳақда мамлакат Мажлиси (парламенти) Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Муҳаммад Меҳди Шаҳриярий маълум қилди.
"Ҳодиса, жумладан, FPV дронлари томонидан қўзғатилган ёки қўпорувчилик натижасида, эҳтимол, ташқаридан кирган одамлар иштирокида содир бўлган бўлиши мумкин" деди парламент аъзоси Rouydad 24 порталига берган интервьюсида.