Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон пўлат ишлаб чиқариш қувватининг 70 фоизи Исроил зарбалари натижасида йўқ қилинди

Эрон пўлат ишлаб чиқариш қувватининг 70 фоизи Исроил зарбалари натижасида йўқ қилинди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг таъкидлашича, АҚШ билан Эронга уюштирилган қўшма ҳужумлар чоғида мамлакат пўлат ишлаб чиқариш қувватларининг 70 фоизи йўқ қилинган.

Нетаняху Тел-Авивдаги "Киря" мудофаа вазирлиги мажмуасида мудофаа вазири Исраэл Катс, Бош штаб бошлиғи Эял Замир ва олий ҳарбий раҳбарият иштирокида бўлиб ўтган вазиятни баҳолаш йиғилишида нутқ сўзлади.

Унинг сўзларига кўра, иқтисодиётнинг таянч тармоқларидан бири бўлган металлургия саноатига жиддий талафот етказилган. Исроил раҳбари ушбу йўналишдаги ҳарбий амалиётлар тўхтамаслигини ва душманнинг саноат салоҳиятини яксон қилишда давом этишларини алоҳида таъкидлади.

Нетаняху, шунингдек, ҳаракатлар АҚШ президенти Доналд Трамп билан мувофиқлаштирилаётганини айтди ва ҳужумлар давом этиши билан таҳдид қилиб, Эрон раҳбарияти ҳар қачонгидан ҳам заифлашганини таъкидлади.

Бундан ташқари, у Исроил Ливан жанубидаги ишғол зонасини кенгайтираётганини таъкидлади.

Киритилди: 15:15 05.04.2026. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!