Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Эрон Президенти Иброҳим Раисидан алоҳида мактуб олди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони ОАВлари хабар тарқатди, деб ёзади “Report” .
Хабар беришларича, мактубларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш алоҳида таъкидланган.
Saudia Press агентлиги хабарига кўра, мактублар Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид Ал-Хуражийга Эроннинг Ар-Риёддаги элчиси Алиризо Энаят билан учрашув чоғида берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2016-йилда томонлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилган эди. Бунга Саудия Арабистонида шиа уламосининг қатл этилиши ва ундан кейин Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллигига қилинган ҳужум сабаб бўлган.