Эрон президенти Масуд Пезешкиан 17 январь куни Россия пойтахти Москвага ташриф буюради.
Бу ҳақда Ислом Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси Казем Жалолий маълум қилди.
"Ушбу ташриф давомида Пезешкян ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолайдилар", - дея иқтибос келтиради дипломат.
Эрон элчиси Россиядан Эронга газ етказиб бериш бўйича лойиҳанинг муҳимлигини қайд этиб, бундай режалар тез орада амалга ошишига умид билдирди.