Теҳрон минтақавий тинчликка содиқ, аммо келажакда АҚШ ва Исроилдан тажовуз қилмасликнинг қатъий кафолатларини талаб қилади.
Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан ижтимоий тармоқларда ёзган.
"Россия ва Покистон раҳбарлари билан музокаралар давомида мен Эроннинг минтақада тинчликка содиқлигини яна бир бор тасдиқладим. Исроил ва АҚШ томонидан бошланган бу урушга чек қўйишнинг ягона йўли Эроннинг қонуний ҳуқуқларини тан олиш, товон пули тўлаш ва тажовузнинг такрорланмаслигига қатъий халқаро кафолатлар беришдир", дейилади нашрда.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Россия ва Эрон президентлари Владимир Путин ва Масуд Пезешкиан телефон орқали суҳбатлашишди.