Эрон портида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, ярадорлар сони эса 1200 кишидан ошди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Хабар берилишича, Шаҳид-Ражаи портдаги минглаб контейнерларга шикаст етган, молиявий зарар 0,5–2 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги порт жойлааҳган Ҳўрмузгон вилоятида фавқулодда ҳолат режими эълон қилиб, аҳолидан уйларда қолиш ва деразаларни очмасликни, шунингдек, ниқоб тақиб юришни сўраган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мамлакат президенти Масъуд Пизишкиён портлаш бўйича текширув боришини назорат қилиш учун мамлакат ички ишлар вазири ушбу ҳудудга юборилганини маълум қилган. Фожиа муносабати билан Эронда миллий мотам эълон қилинган.