Ҳормуз бўғози Эрон назорати остида.
Бу ҳақда Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф маълум қилди.
У Теҳрон АҚШнинг миналарни тозалашга уринишига қарши эканлигини ва буни сулҳни бузиш деб ҳисоблаганини айтди.
"Биз АҚШнинг миналарни тозалашга уринишига қарши эдик ва буни сулҳни бузиш деб ҳисобладик. Вазият тўқнашув даражасига етди, аммо душман чекинди", деди у.
Ғолибаф шунингдек, Исломободдаги Америка делегациясини бу ҳақда огоҳлантирганини таъкидлади.
"Исломободда мен агар уларнинг мина тозалаш кемаси ўз позициясидан озгина бўлса ҳам силжиса, биз қатъият билан ўт очишимизни айтдим. Улар чекиниш буйруғини бериш учун 15 дақиқа вақт сўрашди. Агар бугун бўғозда кемалар ҳаракати бўлса, бу бизнинг назоратимиз остида", деб таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳормуз бўғози ёпилишини эълон қилди.