Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳайдовчилар диққатига: меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилмаслик қимматга тушади

Ҳайдовчилар диққатига: меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилмаслик қимматга тушади

Энди қуйидаги ҳолатларда БҲМнинг 7 баравари (деярли 2,9 млн сўм) миқдорида жарима солинади:

🔹 Рақамли назорат ускунасисиз (тахографсиз) юк ёки йўловчи ташиш.
🔹 Носоз тахографдан фойдаланиш ёки уни атайлаб ўчириб қўйиш.
🔹 Тахографни ўчириб қўйган ҳолда, ҳайдовчининг тахографда фойдаланиладиган картага эга бўлмаган ҳолатида.
🔹 Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузиши.

Бу талаблар халқаро йўналишда автомобилда юк ва йўловчи ташувчилар ҳамда М3 ва N3 тоифали (катта ҳажмли автобуслар ва оғир юк машиналари) транспортларда 400 км ва ундан ортиқ масофага шаҳарлараро қатновчиларга тааллуқли.

Мазкур Қонун 2026 йил 10 майдан кучга киради.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!