Эрон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ризо Телайникнинг айтишича, бир қатор Европа давлатлари Эроннинг учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш ниятида.
Унинг сўзларини Tasnim агентлиги келтирмоқда.
"Биз ҳатто Ғарб давлатларидан, хусусан, Европа давлатларидан бир нечта сўровлар олдик", деди Телайник.
Бироқ у қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.