Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига дронлар ёрдамида ҳужум қилди

Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига дронлар ёрдамида ҳужум қилди

Эрон армияси минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига учувчисиз учиш аппаратлари (дрон) ёрдамида зарбалар берди.

Бу Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) 55-сонли баёнотида айтилган.

Баёнотда "Arash 2" дронлари минтақадаги АҚШ ракеталари ва ҳужумкор дронларини аниқлаш учун радар тизимини, Бирлашган Араб Амирликларидаги алюминий эритиш заводини ва Қувайтдаги АҚШ механизациялашган, зирҳли ва вертолёт бўлинмаларининг қўмондонлик штабини нишонга олгани таъкидланган.

Эрон минтақадаги АҚШ базаларига ҳужумларни давом эттириши таъкидланган.

ИИҚК баёнотида шунингдек, иккита АҚШ вертолётини зарарсизлантирган қабилаларга миннатдорчилик билдирилган.

Киритилди: 09:15 05.04.2026. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!