Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Фориш туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Унга кўра, ЙТҲ 4 апрел куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Cobalt машинасида йўловчи сифатида кетаётган 2 киши эса шифохонада вафот этган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

Kun.uz’нинг бошқа бир манбаси эса ушбу ЙТҲда 7 киши – 5 киши воқеа жойида, 2 нафари эса шифохонада ҳалок бўлганини айтмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.

Киритилди: 15:04 05.04.2026. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!