Эрон АҚШнинг уриб туширилган учувчини эвакуация қилгани ҳақидаги хабарни инкор этди.
Бу ҳақда CNN Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг таъкидлашича, учувчиларни қутқариш операцияси муваффақиятсизликка учраган, самолётлар эса америкалик ҳарбийлар томонидан эмас, балки эронликлар томонидан йўқ қилинган.
"Исфаҳон вилоятининг жанубий қисмида душман авиацияси, жумладан 2 та Black Hawk вертолёти ва битта C-130 ҳарбий-транспорт самолёти уриб туширилди ва ҳозирда ёняпти", — деб ҳукумат баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар иккинчи учувчи қутқарилганини ва операция давомида АҚШ томонидан ҳалок бўлганлар йўқлигини даъво қилган эди.