Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон махсус хизматлари томонидан ўғирланган Жамшид Шармаҳд ким?

Эрон махсус хизматлари томонидан ўғирланган Жамшид Шармаҳд ким?

Германия Эронга мамлакат фуқароси Жамшид Шармаҳд қатл этилишига жавоб санкциялар эълон қилди. Санкциялар орасида Эроннинг Франкфурт, Мюнхен ва Гамбургдаги учта бош консулликларини ёпиш ҳам мавжуд. Берлиндаги элчихона эса фаолиятини давом эттиради.

Бу чоралар 32 та консуллик ходимига таъсир қилади, агар улар немис фуқаролигига эга бўлмаса, мамлакатни тарк этишлари керак.

Taggeschau нашрининг ёзишича, Шармахднинг қатл этилишига бўлган реакция кутилганидан ҳам қаттиқроқ бўлди.

Шармаҳд, Германия ва Эрон фуқаролигига эга бўлиб, у 2020 йилда Дубайдалиги вақтида Эрон махсус хизматлари томонидан ўғирланган. Теҳрон уни террористик деб тан олинган “Тондар” мухолифат гуруҳининг етакчиси сифатида кўрсатган. 2023 йилда Эрон Олий суди уни терроризм айби билан ўлим жазосига ҳукм қилган. Бу ҳукм Германия ва Европа Иттифоқи томонидан қатъиян қораланган. Шармаҳд 28 октабр куни Эронда эрталаб қатл этилган.

Киритилди: 22:24 31.10.2024. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!