Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэл Гросси маълум қилди дея хабар бермоқда Financial Times.
"Ҳозирда Эрон ядровий қуролга эга эмас, аммо уни яратиш учун зарур материалларга эга", — деди Гросси.
Унинг сўзларига кўра, “Эрон ядровий масaласи” ҳалокатли даражада улкан кўламга эга ва Исроилнинг Эрон ядровий объектларига ҳужум қилиш таҳдидлари фонида Трампнинг махсус вакили Уиткофф Теҳрон билан олиб бораётган музокараларнинг муваффақиятсизлиги ҳарбий ҳаракатларга олиб келади.
Бироқ, Гроссининг таъкидлашича, Эроннинг ядровий салоҳиятини битта аниқ зарба билан йўқ қилишнинг иложи йўқ, чунки энг муҳим объектлар ер остида тахминан 800 метр чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Россия президенти Путин билан ўтказган мулоқотида билан Эрон ядровий масаласида воситачилик имкониятларини муҳокама қилган эди.
Қўшма Штатлар ва Россия президентлари ўртасидаги суҳбат арафасида Эрон мамлакатда тўлиқ ядровий цикл яратганини расман эълон қилганди.