Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Эрон Футбол федерацияси FIFA билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Эроннинг Мексикадаги элчихонаси хабар берди.

"Трамп Эрон терма жамоасининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини аниқ билдирганлиги сабабли биз АҚШга бормаймиз. Шу боис FIFA билан Жаҳон чемпионати ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз", дея баёнот берди Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали мамлакатдаги геосиёсий вазиятни инобатга олиб, Эрон терма жамоасининг Қўшма Штатлардаги турнирда иштирок этиши қийинлигини маълум қилганди. Бироқ АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан берилган "Эроннинг турнирда иштирок этиши ноўринлиги" ҳақидаги баёнотидан сўнг Донямали Эронни Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ҳеч ким тақиқлаши мумкин эмаслигини билдирди.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади. Туринир АҚШ, Канада ҳамда Мексикада бўлиб ўтади.

Эрон “Г” гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Белгия, Миср ва Янги Зеландия билан бирга ўйнайди. Гуруҳ ўйинларининг барчаси АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 18:28. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!