Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар пайтида гипертовушли ракеталар қўлланганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳужумларда «Қадр», «Эмад» ва «Фаттоҳ» баллистик ракеталари, шунингдек «Хайбар» гипертовушли ракетаси ишлатилган. Ушбу зарбалар Эроннинг «Ҳақиқий ваъда-4» операциясининг 34-тўлқини доирасида амалга оширилган.
ИИҚК баёнотига кўра, бу ҳужумлар АҚШ ва Исроил билан тўқнашувни янги босқичга олиб чиққан.
Мутахассисларга кўра, Эроннинг «Фаттоҳ» ракетаси гипертовушли деб таърифланади ва у жуда юқори тезлик ҳамда манёвр қилиш имконияти туфайли ракетага қарши мудофаа тизимларини четлаб ўтиши мумкин.