Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳормуз бўғози ёпилганидан сўнг огоҳлантириш эълон қилди.
Бу ҳақда ИИҚКнинг Телеграм-каналидаги баёнотда айтилган.
"Исроилнинг Ливандаги жиноятлари ва АҚШнинг сулҳ мажбуриятларини бузгани сабабли Ҳормуз бўғози барча кемалар учун ёпиқ", дейилади баёнотда.
Унда кемалар Ҳормуз бўғозига яқинлашмаслиги кераклиги таъкидланган. "Акс ҳолда, уларнинг хавфсизлиги хавф остида қолади", деб огоҳлантирган ИИҚК .