Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) Баҳрайндаги АҚШ вертолёт базасининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига тегишли радиолокация станциясига олтита учувчисиз учиш аппарати билан ҳужум қилинганини билдирди.
Fars агентлиги хабар беришича, радиолокация станциясига КСИР Аэрокосмик кучларининг олтита дрони зарба берган.
Эрон томонининг таъкидлашича, учувчисиз аппаратлар белгиланган нишонларга аниқ зарба берган, портлаш овозлари эса Баҳрайннинг турли ҳудудларида эшитилган.
КСИР, шунингдек, АҚШнинг Ҳурмуз бўғози орқали нефт ташувларини кузатиб бориш баҳонасида амалга ошираётган операцияси муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди.
Корпус баёнотида Ҳурмуз бўғози ёпиқлигича қолаётгани таъкидланган. КСИР АҚШнинг ҳар қандай ҳарбий аралашувига янада қатъий жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди.