Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳормуз бўғозида рухсатсиз йўналишларда ҳаракатланаётган учта АҚШ кемаси ва учта нефть танкерига зарба берилганини даъво қилди.
Бу ҳақда ИИҚК баёнотида айтилмоқда.
"Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кучлари Ҳормуз бўғозида рухсатсиз йўналишларда ҳаракатланаётган учта нефть танкерига ва учта АҚШ кемасига зарба берди”, дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ҳужумлар АҚШнинг Эрон танкерларига зарбаларига жавобан амалга оширилган.
Аввалроқ АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) учта Эрон нефть танкерига зарба берилганини даъво қилган эди. "5 сентябрь куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси минтақа сувларида патруллик қилаётган иккита АҚШ денгиз флоти кемасига баллистик ракеталар учирганидан сўнг, Марказий қўмондонлик кучлари учта Эрон нефть танкерига зарба берди”, дейилади баёнотда.