Эрон ҳарбийлари Қувайтдаги Америка Али Салем авиабазасига, шунингдек, Ҳинд океанидаги кемаларга зарбалар берганини даъво қилишди.
Бу ҳақда Al Arabiya телеканали Эрон ҳарбийларига таяниб баёнот берди.
"Эрон армиясининг қуруқлик ва денгиз кучларининг ракета бўлинмалари турли позициялардан ҳаракат қилиб, сўнгги бир неча соат ичида Қувайтдаги Америка Али Салем авиабазасига, шунингдек, Шимолий Ҳинд океанидаги душман кемаларига зарбалар берди", дейилади ҳарбий баёнотда.
Шунингдек, Эрон ҳаво ҳужумларида 15 та қанотли ракетадан фойдалангани таъкидланган.