Эрон Қуролли Кучларининг Хатам ал-Анбия қўмондонлиги АҚШ тажовузига жавоб беришини ва Ҳормуз бўғозини бошқаришга аралашишга йўл қўймаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
"Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари АҚШ тажовузи ва террористик ҳаракатларига қатъий жавоб беради ва ҳеч қандай ҳолатда уларнинг Ҳормуз бўғози ишлари ва бошқарувига аралашишига йўл қўймайди", - дея агентлик қўмондонликдан иқтибос келтирган.
Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Ислом Республикасининг Ҳормуз бўғозидаги учта кемага қилинган ҳужумларига жавобан Эронга қарши бир қатор кучли зарбалар берилгани ҳақида хабар берган эди.