Бугун 6 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Эрон ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Эроннинг икки босқичли Simorgh ракетаси 6 декабрь куни эрталаб мамлакат Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун қурилган Fakhr-1 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди.

Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.

Сунъий йўлдош Имом Хомайний космодромидан муваффақиятли учирилди. Fakhr-1 орбитага Saman-1 юқори босқичи билан бирга чиқарилди, унинг вазифаси сунъий йўлдошларни юқори орбитага ўтказишдан иборат.

Қайд этилишича, ҳарбий сунъий йўлдошнинг аксар компонентлари Эрон компаниялари томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, учириш Эрон космик саноати учун фойдали юк бўйича янги рекорд ўрнатди, бу сафар у 300 кг га етди.

Эрон космик дастурини 2004 йилда бошлаган. 1959 йилда тузилган БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасининг 24 та асосчи давлатларидан бири.

Киритилди: 16:13 06.12.2024. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!