Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Германия ташқи ишлар вазирининг баёнотига кескин муносабат билдирди

Эрон Германия ташқи ишлар вазирининг баёнотига кескин муносабат билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефулнинг Ҳормуз бўғози ҳақидаги баёнотини танқид қилди.

Бағайи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Германия ташқи ишлар вазирининг риторикаси жуда шармандали", деди у.

Бағайи Йоханн Вольфганг фон Гётенинг "Фауст" асаридаги Мефистофел қаҳрамонига ишора қилиб, Берлинни Қўшма Штатлар билан ҳамкорликда айблади.

"Германия Эронга қарши ҳарбий тажовуздаги иштироки учун тўлиқ жавобгарликка тортилиши ва бу жиноятда фаол иштироки учун катта нарх тўлаши керак.

Ҳеч қандай ҳақоратли баёнотлар Берлинга бу ноқонуний урушдаги роли ва Эрон халқига қарши содир этилган уруш жиноятлари учун жавобгарликдан қочишга имкон бермайди", деб таъкидлади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, Йоханн Вадефуль аввалроқ Эрон Ҳормуз бўғозини миналардан тозалаш учун пул тўлаши кераклигини айтган эди.

Киритилди: 10:21 07.07.2026. Ўқилди: 1296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!