Эрон Исроилга «ўлимли» жавоб зарбасини беради ва ўзининг «яширин имкониятларидан» фойдаланади, деди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи «Босиж» ҳарбийлашган кўнгиллилари қўмондони генерал-майор Голамреза Сулаймоний.
«Буюк Эрон халқи ҳали сионистик душманга ўз қудратини кўрсатгани йўқ. Эрон халқи ўз душманларига қарши курашиш учун улкан салоҳиятни яширмоқда. Ислом инқилобининг олий раҳбари айтганидек, сионистик гуруҳ ўз режаларида хатога йўл қўйган. Аммо биз душманнинг бу хатосини тузатамиз. Унинг хатоси биз [Исроилга] ҳалокатли зарба беришга олиб келади,» - деди Эрон генерали.