29 ноябрь куни Эрон учта Европа давлати - Франция🇫🇷, Германия🇩🇪 ва Буюк Британия🇬🇧 вакиллари билан ядро дастури бўйича музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Йиғилиш ўтказиш қарори МАГАТЭ Эронга қарши резолюция қабул қилганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинган.
Британия, Франция, Германия ва АҚШ таклиф қилган резолюцияга жавобан Эрон ҳукумати уранни бойитиш учун янги илғор центрифугаларни ишга туширганини эълон қилди.
Япониянинг Кёдо агентлиги хабарига кўра, учрашув Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади.
❕ Эроннинг юқори мартабали мулозимларидан бири учрашув жума куни бўлиб ўтишини тасдиқлади ва қўшимча қилди: «Теҳрон ҳар доим ядровий муаммо дипломатик йўл билан ҳал қилиниши кераклигига ишонган. Эрон ҳеч қачон музокараларни тарк этмади».
«Музокараларда турли минтақавий муаммолар, жумладан, Фаластин, Ливан муаммолари, шунингдек, ядровий йўл муҳокама қилинади», деди Багай.