Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун етиб келганини тасдиқлади ва мулоқот мазмунли бўлишига умид билдирди.
«Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали делегацияси музокараларда иштирок этиш учун бугун Исломободга етиб келди», — дейилади вазирликнинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.