Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрон бош мураббийи: "Тошкентдан уч очко олиб кетишимиз керак"

Эрон бош мураббийи: "Тошкентдан уч очко олиб кетишимиз керак"

Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинойи Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон билан ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Канатецга соғлик тилайман. Эртага бизда кўп имкониятлар бўлмайди. Аввалги икки ўйинда вазиятларни кўкка совурдик. Бу сафар минимал имкониятлардан максимал фойдаланишимиз керак.

15 октябрь кунги Қатар билан ўйин қаерда бўлиши ҳақида бир нарса дея олмайман. Ҳозир бор эътиборимиз Ўзбекистонга қарши баҳсга қаратилган. Шуни айтишим мумкинки, Эрон — дунёдаги энг яхши ва тинч мамлакатлардан бири.

Ташқи нарсаларга чалғимай, бор эътиборимизни футболга қаратишимиз, томошабоп ўйин кўрсатишимиз ва Тошкентдан 3 очко олиб кетишимиз керак. Ҳимоямиздаги йўқотишлар? Дастлабки икки турда “қуруқ ўйин” ўтказдик ва эртага ҳам бу серияни давом эттиришга уринамиз", деди форслар бош мураббийи.

Киритилди: 15:07 09.10.2024. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!