Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрон бир қатор минтақаларда ички ва халқаро рейсларга тақиқни узайтирди

Эрон бир қатор минтақаларда ички ва халқаро рейсларга тақиқни узайтирди

Эрон чоршанба куни соат 14:00да бир қатор минтақаларда ички ва халқаро рейслар тақиқини узайтирди ва мамлакат ҳудуди орқали халқаро транзит рейсларни амалга ошириш имкониятини қолдирди.

Бу ҳақда Ислом Республикаси Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги вакили Мажид Ахаваннинг мамлакат фуқаро авиацияси ташкилоти сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.

"Ватандошларимиздан мамлакат шимоли, жануби ва ғарбидаги аэропортлар, жумладан Меҳробод аэропорти ва Имом Хомайний халқаро аэропорти (иккаласи Теҳронда) билан боғланишдан тийилишларини сўраймиз... Мамлакат шимоли, жануби ва ғарбидаги ва унинг чегараларидан ташқаридаги рейсларни бекор қилиш чоршанба куни соат 14:00 га қадар узайтирилди”, дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, расмийнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг марказий ва ғарбий қисмлари ҳаво ҳудуди халқаро транзит рейслар учун очиқлигича қолмоқда, шарқий қисми эса ҳам транзит рейслар, ҳам Эроннинг ушбу қисмидан халқаро ва ички рейслар учун очиқ.

Киритилди: 10:50 02.07.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!