Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон билан урушда йўқотилган АҚШ ҳарбий техникасини алмаштириш учун 6 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб этилади

Эрон билан урушда йўқотилган АҚШ ҳарбий техникасини алмаштириш учун 6 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб этилади

Пентагон Эрон билан можаро давомида йўқотилган ҳарбий техникалар ўрнини қоплаш учун 6 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашига тўғри келади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги манбалар маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, йўқотилган ҳаво кемалари, жумладан, қимматбаҳо разведка ва зарба беришга мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратларини алмаштириш ҳам кўзда тутилган.

Аввалроқ The Hill газетаси АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияни ўтказиш харажатлари 47 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаган. Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон барча фронтларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзолаган.

Бироқ 8 июль кунига ўтар кечаси АҚШ Эронни эришилган келишувларнинг Ҳурмуз бўғозига тааллуқли шартларини бузишда айблаб, мамлакат ҳудудига кенг кўламли зарбаларни қайта бошлаган.

Ҳурмуз бўғози орқали жаҳон нефть савдоси ҳажмининг тахминан 25 фоизи ва суюлтирилган табиий газ савдосининг қарийб 20 фоизи ташилади.

Шундан сўнг АҚШ маъмурияти Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий куч ишлатишни тўхтатиш ва мамлакатни санкциялар орқали иқтисодий жиҳатдан заифлаштиришга уринишга ўтаётганини амалда билдирган.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!