Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Баҳрайндаги Америка ҳарбий иншоотларини муваффақиятли йўқ қилганини даъво қилди.
Бу ҳақда ИИҚК баёнот берди.
Таъкидланишича, зарбалар АҚШга тегишли учувчисиз учиш аппаратлари (УАВ) сақланадиган омборга қаратилган.
Бундан ташқари, ИИҚК Эрон ичидаги нишонларни аниқлаш учун ишлатиладиган "асосий сунъий интеллект маркази"ни бутунлай йўқ қилганини даъво қилмоқда.
Унда Эрон қуролли кучлари ҳужумда баллистик ракеталар ва УАВлардан фойдалангани таъкидланган.
Ўз навбатида, Shafaq News хабар беришича, Ироқнинг Эрбил шаҳридаги АҚШ консуллигига яқинлашиб келаётган тўртта дрон ҳаво мудофааси тизимлари томонидан йўқ қилинган.